Венадаги отишмада икки киши ҳалок бўлди

Венада бир неча террорчи синагогага ҳужум қилди, улардан бирида худкуш-камари бўлгани хабар қилинмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. Австрия пойтахти Венада кеча содир бўлган отишма қурбонлари 2 кишига етди, деб хабар қилмоқда Russia Today шаҳар мэри Михаэль Людвигга асосан.

"Отишмада ҳалок бўлган эркакдан ташқари яна бир яраланган аёл киши вафот этди", — деди Людвиг.

Австрия концлери Себастьян Курц бўлиб ўтган воқеани "теракт" деб баҳолади ва унинг оқибатида 15 киши жароҳат олганини таъкидлади. 

2 ноябр тунда Венадаги Шведенплатц майдонидаги синагога ва яҳудийлар марказига бир неча қуролланган кишилар ҳужум уюштирди.Террорчилардан бирида худкуш-камари бўлгани таъкидланмоқда. Шунингдек полиция бир нафар террорчини йўқ қилган. 

Айни дамда Австрия пойтахтида кенг кўламли полиция операцияси бўлиб ўтмоқда. Полиция воқеа жойида олинган видеоларни ижтимоий тармоқларда тарқатмасликка чақирмоқда.