Дунё, эҳтиёт бўл, ўзбекистонлик жангчилар келмоқда - Хавьер Мендес

Мендез Ўзбекистонни ўзининг севимли жойларидан бири деб атади ва бу ердаи у ўзини ўз уйидагидек ҳис қилаётганини айтиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. ММА - аралаш жанг санъатида энг кўп чемпион тарбиялаган, Ҳабиб Нурмагомедовнинг устози - Хавьер Мендес Ўзбекистонда очиқ машғулот ўтказди.

Дунё, эҳтиёт бўл, ўзбекистонлик жангчилар келмоқда - Хавьер Мендес

Машғулотдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Мендез Ўзбекистонда ММА учун жуда қулай шароитлар яратилганини ва бу ерда жуда яхши тренерлар борлигини қайд этди. 

“Ўзбекистонлик спортчилар AKA (Amerikan Kickboxing Academy) бориб ўрганишга зарурат йўқ. Сизларда бокс бўйича жаҳон чемпионлари, дзюдо бўйича жаҳон чемпионлари миқёсидаги мураббийлар бор. Энди асосий вазифа уларни бирлаштириб, бир жойда машғулот ўтказишдир”, - деди Мендез.

Инстаграмда қолдиргана постда Мендез Ўзбекистонни ўзининг севимли жойларидан бири деб атаган ва яқинда дунё кучли ўзбек жангчиларини кўриши ҳақида огоҳлантирган.

Дунё, эҳтиёт бўл, ўзбекистонлик жангчилар келмоқда - Хавьер Мендес

“Мен ҳозир ўзимнинг севимли жойларимдан бири– Ўзбекистондаман. ММАнинг бўлажак чемпионлари билан ишлаш менга ёқди. Дунё, эҳтиёт бўл - ММА камарларига даъвогар ўзбекистонлик жангчилар келмоқда”, - деб ёзиб қолдирган ўз инстаграмида Мендез.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ММА асоциацияси 2019 йилнинг 23 октябрида ташкил қилинган, ассоциация президенти этиб Отабек Умаров тайинланган эди.