Депутатлар ССВга янги раҳбар номзодини маъқуллади

Халқ вакиллари томонидан Абдуҳаким Хаджибаев номзоди Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Абдуҳаким Хаджибаев  номзоди Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

“2020 йил 3 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига  Абдуҳаким Хаджибаев номзодини кўриб чиқдилар”, - дейилган хабарда.

Халқ вакиллари томонидан Абдуҳаким Хаджибаев  номзоди маъқулланди.

Абдуҳаким Хаджибаев жорий йил июль ойида Ўзбекистон президенти қарорига асосан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди. Хаджибаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимида фаолият кўрсатган эди. Шу тариқа мазкур лавозимга учинчи бор тайинланган эди.