Америкада қурол сотиш ҳажми мисли кўрилмаган даражада ошди

Сайловдан сўнг тартибсизликлар бошланишидан қўрққан америкаликлар ёппасига қурол сотиб олмоқда. Полиция ва миллий гвардия шай ҳолатга келтирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. президент сайловидан сўнг тартибсизликлар юз беришидан қўрқиб, америкаликлар ёппасига қурол сотиб олишмоқда, деб хабар қилмоқда RT АҚШнинг Sky News агентлигига асосан.

Хусусан, Мичиган штатида илк бор қурол-аслаҳа ана шундай мисли кўрилмаган ҳажмларда сотилмоқда, - дейилган хабарда. 

Шу билан бир вақтда, қуролланган гуруҳлар фаоллашгани ҳам қайд этилмоқда. Маҳаллий аҳоли фикрига кўра, бундайлар ҳамма нарсага тайёр. 

Олдинроқ, АҚШда магазин эгалари тартибсизликлар бошланиб кетишидан қўрқиб, магазин витриналарини фанера билан ҳимоя қилаётгани, аҳоли орасида ўзини-ўзи ҳимоя қилишга тайёрланаётган қуролли гуруҳлар пайдо бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Айни дамда АҚШ Миллий Гвардиясининг махсус батальонлари тулиқ шай ҳолатга келтирилган. Полиция маҳаллий аҳолига келаётган сайлов кунларида дам олиш кунлари олиб ўз уйларини тарк этмасликни тавсия қилган. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп сайловда мағлуб бўлган тақдирда ҳукуматни ўз ихтиёри билан тарк этмаслигини эълон қилган эди.