Абдулла Арипов Қозоғистон ҳукумати делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари вакиллари учрашувида қўшничилик, шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кеча 2 ноябр куни Қозоғистон Республикаси бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, тиббиёт, таълим, транспорт ва логистика соҳалари бўйича янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди, - дейилган хабарда.

Ҳукуматлараро учрашувда олий ва юқори даражада эришилган келишувларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди. Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Абдулла Арипов Қозоғистон ҳукумати делегациясини қабул қилди