Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат ош қаерда

Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)да кузатув ўтказди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот берилди.

Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)да кузатув ўтказган.

Кузатув натижалари бўйича паловнинг ўртача нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат ош қаерда

Энг қиммат ош Тошкент шаҳрида (18 880 сўм), энг арзон ош эса Қорақалпоғистон Республикасида (13 883).

Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.