Марказий Осиё қатор давлатларида беқарорлик кучаймоқда - Россия ТИВ

Марказий Осиёнинг қатор давлатларида беқарорлик кучаймоқда, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Марказий Осиёнинг қатор давлатларида беқарорлик кучаймоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Халқаро ишлар бўйича Федерация Кенгаши қўмитаси онлайн йиғилишида айтди. РИА Новости хабарига асосан.

Марказий Осиё ҳаётсиз чўлга айланиши мумкин - тадқиқот

"Биз Марказий Осиёнинг бир қатор мамлакатларида беқарорлик аломатлари кучайганини кўряпмиз, гап нима ҳақида кетаётганини эслатиб ўтирмайман, аммо шунингдек Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги вазият унчалик оптимизм билан қарашга имкон бермаяпти", - деди Руденко.

Шу муносабат билан у Россия ва Туркманистон ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг муҳимлигига ишора қилди, унинг лойиҳаси парламентнинг юқори палатаси қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилди.