Коронавирус: Ўзбекистонда яна 98 киши касалланди

Ўзбекистоннинг олтита ҳудудида яна 98 кишида коронавирус аниқланди. Шу билан бирга бир бемор вафот этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 98 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 67 254 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Коронавирус юқтириб олиш хавфини беш баравар камайтирувчи омил айтилди

Янги касалланганларнинг 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 12 нафари Андижон вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 11 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 62 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 571 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 64 466 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган. Ҳозир мамлакатда 2 217 нафар бемор даволанмоқда.