Кобулдаги университет олдида отишма рўй берди

Телеканал манбасининг маълум қилишича, портлаш ва отишма Афғонистон ва Эрон вакиллари университетда китоб кўргазмасини очаётган вақтда рўй берган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Афғонистон пойтахти Кобулдаги университет олдида отишма содир бўлди. Бу ҳақда “Tolo News” телеканали мамлакат ИИВ маълумотига таянган хабар қилмоқда.

Афғонистонда жангарилар ҳужуми оқибатида 5 полиция ходими ҳалок бўлди

Хабарда ёзилишича, ҳодиса жойида портлаш овози эшитилган. У ерга полиция ходимлари юборилган. Бинога қуролланган кишилар кирган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Телеканал манбасининг маълум қилишича, портлаш ва отишма Афғонистон ва Эрон вакиллари университетда китоб кўргазмасини очаётган вақтда рўй берган.

Таъкидланишича, ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмаган.