ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Собиқ хонанда ва бир нечта мусиқий ансамблларнинг раҳбари Хён Сон Воль, у гўё Ким Чен Иннинг севгилиси бўлган, расмий тадбирларда кўпинча давлат раҳбарига ҳамроҳлик қилмоқда. Бу ҳақда The Times ёзмоқда.
Жанубий Корея ОАВлари Ким Чен Ин билан биргаликда унинг "собиқ севгилиси" расмий тадбирларда тез-тез иштирок этаётганига эътибор қаратди: 10 октябрь куни Корея Ишчилар партиясининг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган парадда у КХДР раҳбарига совға қилинган гулларни қабул қилди, шунингдек, 14 октябрь куни қатор қурилиш майдончаларига ташриф буюрганда унга ҳамроҳлик қилди.
Шу билан бирга, Шимолий Корея етакчисининг рақифаси Ли Сол Чун январдан бери жамоатчилик олдида кўриниш бермаяпти.
Хён Сон Воль - 2017 йилда Марказий Қўмитасининг аъзоси бўлди ва 2018 йилда эса КХДР делегацияси таркибида Жанубий Кореяга ташриф буюриб, Пхёнчхандаги Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Бирлашган Корея байроғи остида биргаликда чиқиш тўғрисида музокаралар олиб борганди.