Доллар юқорига, евро эса пастга: валюталар курси

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 6,98 сўмга кўтарилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 3 ноябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 6,98 сўмга кўтарилиб, 10 366,86 сўм ташкил қилади.

Евро эса 211,50 сўмга пасаяди ва 12 074,28 сўмни ташкил қилади.

Россия рубли ҳам 5,74 сўмга пасайиб, 130,37 cўмни ташкил қилади.