Қашқадарёда фуқаро арзимаган қарз сабаб қариндошини пичоқлади

Шаҳрисабз туманида 170 000 сўм сабаб юзага келган жанжал бир кишининг ўлими билан якунланди. 21 ёшли йигит қариндошини пичоқлаб қўйди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Қашқадарё вилоятида қарз сабаб юзага келган жанжал бир кишининг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Жиззахда қарзини қайтармаслик учун тарбиячини ўлдирган шахс аниқланди

Ҳодиса 27 октябрь куни соат 22:00 да рўй берган. 21 ёшли З.И. Шаҳрисабз тумани “Ўртақўрғон” қишлоғида яшовчи қариндоши 24 ёшли Ж.Э.нинг уйига бориб, 170 минг сўм қарзини сўраган. У билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, Ж.Э.га ошхона пичоғи билан турли кўринишдаги тан жароҳатлари етказган.

Фуқаро Ж.Э. Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо олган тан жароҳатлари оқибатида ташқи қон кетиши, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилигидан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.И. га нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва у ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.