Пандемия даврида Москва ва Подмосковьеда қурувчилар, ошпазлар ва таксичилар етишмаслиги кузатилди. Россияда қолганларнинг айримлари ўз касбини ўзгартиришига тўғри келди.
Компаниялар хорижлик ишчилар ўрнини тўлдириш учун Россиянинг бошқа минтақаларидан ишчи кучи қидирмоқда. Албатта, мигрантларга қараганда россияликларга кўпроқ ҳақ тўлашга тўғри келади.
Пандемия даврида курьерларнинг омади чопди. Кўпчилик ўзини курьерликка урди. Чунки карантинда буюртмалар сони ошиб, улар кўпроқ пул ишлаб олишлари мумкин.
Аммо мигрантларнинг ўрнини тўлиқ россияликлар эгаллашлари мумкинлиги ҳақида гапиришга эрта, чунки ёпилган чегаралар бир кун келиб очилади ва хорижлик ишчиларнинг Россия сари отланиши истисно қилинмайди.