Сурхондарёда учинчи синф боласи қишлоқдоши томонидан зўрланди

Педофил 7 йилга озодликдан маҳрум этилган. Онаизор "педофилга бу муддат кам, у қисқа фурсатда қамоқдан чиқиб келса, бизга яна зулм ўтказиши мумкин", деган ҳавотирда суд ҳукмидан норозилигини айтмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 11 ёшли ўғил бола қишлоқдоши томонидан зўрланган.

Тошкентда қидирувда бўлган педофил қўлга олинди

Мудҳиш ҳодиса жорий йил июнь ойида содир бўлган ва унга боланинг онаси ва қишлоқдош эркак ўртасидаги можаро сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Аёл ёлғиз она.

Онанинг айтишича, ҳодиса юз беришидан бир ой аввал аёл ва унинг бир қишлоқдоши ўртасида маиший сабабларга кўра, келишмовчилик юз берган. Ўшанда эркак аёлга қарата: "Ҳали шошмай тур, бир умр юзингни ерга қаратаман", дея дағдаға қилган.

Орадан бир ой ўтиб, дағдаға қилган эркакнинг амаки укаси - ёши тахминан 25 ёшларда бўлган йигит аёлнинг 3-синф ўғлини мактаб ҳожатхонасига судраб олиб кириб, зўрлаган.

Бола уйига йиғлаб келгач, ўғлининг ануси қонаб ётганини кўрган она зудлик билан касалхонага мурожаат қилган. Болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, аммо у шифохонада олиб қолинмаган.

Аёлнинг айтишича, ҳозирда мактаб ўқувчиси жойида ўтира олмай қолган ва бир оёғи оқсайди, умуртқа қисми оғрийди.

Педофилияда гумонланаётган йигит устидан суд октябр ойида бўлиб ўтган. Мактаб ўқувчисини зўрлаган йигитни суд 7 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Жабрдийданинг онаси чиқарилган ҳукмдан норози. Аёл "педофилга бу муддат кам, у қисқа фурсатда қамоқдан чиқиб келса, бизга яна зулм ўтказиши мумкин", деган ҳавотирда.