Сочидан Тошкентга чартер қатнови амалга оширилади

Россия Федерацияси шаҳарларидан Ўзбекистон фуқароларига самолётга ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. "Uzbekistan airways" авиакомпанияси 2020-йил 1-ноябрда Сочидан Тошкентга чартер қатнов амалга оширилиши тўғрисида хабар берди.

Россия Федерацияси шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсатл берилади.

ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг парвозларига қўйилмайди.

Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, "Uzbekistan airways" АЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки минтақангиздаги савдо агентларидан сотиб олиш мумкин.