Алвидо, жаноб Бонд! Актёр Шон Коннери вафот этди

Британиялик актёр, Бонд роли билан шуҳрат қозонган афсонавий Шон Коннери 90 ёшида вафот этди. Коннери ҳаёти давомида 70дан ортиқ картиналарда суратга тушган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Жеймс Бонд роли билан бутун дунёга машҳур бўлган британиялик актёр Шон Коннери 90 ёшида оламдан ўтди, деб хабар қилди Independent нашри.

Британиялик актёр ва продюсер сэр Шон Коннери 1930 йилнинг 25 августида Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида дунёга келган. Коннери 70дан зиёд картиналарда суратга тушган, аммо у энг аввало "бондиана"даги роллари туфайли машҳурликка эришган эди.

Коннери - "Оскар" мукофоти лауреати, икки карра BAFTA мукофоти совриндори, уч марта "Олтин глобус"ни қўлга киритган.