Ҳарбий тавсияномалардан 300таси сохта чиқди

Бу йил ОТМга имтиёзли кириш мақсадида 13 107 нафар абитуриент ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаларини тақдим этган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Бу йилги ОТМларга қабул мавсумида 300дан ортиқ соҳта ҳарбий тавсияномалар аниқланди, деб хабар қилди  ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

2020 – 2021 ўқув йилида жами 13107 нафар абитуриент ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси тақдим этган. Улардан 1828 таси қайта текширилган. 

Текширув натижасида қуйидагилар аниқланган:  

  • 1516 нафари тавсияномалар ҳақиқийлиги;
  • 172 нафари сафарбарлик чақирув резервида хизмат қилгани;
  • 85 нафари ҳарбий хизматни ўтамагани;
  • 55 нафари ҳарбий хизматни ўтган бўлса-да, тавсияномага эга эмаслиги.

Текширув натижалари тест натижалари билан бирга таҳлил қилинганидан сўнг 1615 нафар абитуриентдан 128 нафари давлат грантига, 478 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.