ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. UFCнинг 11 октябр куни бўлиб ўтган навбатдаги жангида ёш, ҳаи ҳеч ким яхши танимайдиган Хоакин Батли исмли жангчи ажойиб нокаут ижро этди.
Ижтимоий тармоқларда клуб ишқибозлари ушбу нокаутни бир зумда "Йилнинг энг яхши нокаути" деб номлашди. UFC эса жангчининг маошига "жозибадор нокаут" қўшимча равишда 50 минг $ бонус тулади.
Трамоқда жойлаштирилган видео остига ишқибозлар:
- Мана сизга йилнинг энг яхши нокаути, балким охирги 10 йилнинг,
- Яна "кунг-фу ишламайди" дейишади,
- Бу бола ҳам Кунг-фу ҳам Ниндзя сирли услубларидан хабардор шекилли, -
қабилида изоҳлар қолдиришган.
Маълумот учун Хоакин Бакли UFCда икки ой олдин ўз фаолиятини бошлаган эди. Унинг биринчи жанги 2020 йил августида бўлиб ўтган. Ўша жангда у ютқизган бўлсада кейингисида - сўзсиз ғолиб бўлди.