ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD).
Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.
ОАВ ва гувоҳларнинг хабар беришича, зилзила кучи мамлакат ғарбидаги турли вилоятларда ва Истанбулда сезилган. Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши ҳалок бўлди, 120 киши жароҳатланди.
Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Twitter’да 6 бино зарар кўрганини маълум қилди.
Аввалроқ Грециядаги Додекан оролларида 6,6 балли зилзила қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди. Афина университети сейсмик лабораториясининг маълумотларига кўра, манба Самосдан 24 километр шимоли-ғарбда, 10 километр чуқурликда жойлашган. Афинада ҳам зилзила сезилган.