Коронавирус аниқланганлар сони 66 500дан ошди - ССВ

Ўзбекистонда коронавирусни даволаш кўрсатгичи 96 фоизни ташкил этмоқда: касалланганлардан 63713 нафари тузалиб кетган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 88 кишида коронавирус аниқланди. Шундай қилиб 2020 йил 30 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда жами 66 542 кишида коронавирус қайд этилди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг аксарияти Наманган вилояти (21), Тошкент шаҳари (19) ва  Жиззах вилоятида (11) аниқланди. Шунингдек Фарғонада 9 киши, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятида 7 кишидан, Қашқадарёда 4 ва Навоийда 3 кишида аниқланган. 

Тун давомида коронавирусга чалинган беморлардан 1 киши вафот этган.

Коронавирусга чалинган 66542 нафар беморлардан 63 713 нафари - тузалиб кетган. Айни дамда даволаш кўрсатгичи - 96 %ни ташкил қилмоқда. 

Шифохоналарда 2 267 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 269 нафари оғир, 73 нафари ўта оғир аҳволда.