Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 66,3 мингдан ошди

БССТ маълумотларига кўра, жаҳонда ушбу инфекцияни юқтирган инсонлар сони 44,4 миллионга етган, 1,1 миллион киши қурбон бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. 29 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 313 (+113) нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

БССТ коронавирус пандемияси сабабли мактаблар ёпилиши самарасига баҳо берди

Янги касалланиш ҳолатлари Республиканинг 11та ҳудудида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 63 446 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Коронавирусга чалиниш бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида 7-ўринда. 

БССТ маълумотларига кўра, жаҳонда ушбу инфекцияни юқтирган инсонлар сони 44,4 миллионга етган, 1,1 миллион киши қурбон бўлган.