Россиядаги кўршапалакларда коронавирус аниқланди

Мутахассиснинг қайд этишича, кўршапалаклар, масалан, тулки ва типратикон сингари бошқа ёввойи жониворларга қараганда хавфлироқ эмас
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Роспотребнадзор мутахассислари Россиядаги кўршапалакларда коронавирусни аниқладилар, аммо бу қайси типдаги вируслиги ҳақида гапиришга ҳали эрта, деб хабар қилган РИА Новостига Роспотребнадзор вакили Анна Сперанская.

Кўршапалаклар одамларга қачон таҳдид солиши мумкин – биолог

Август ойи охирида Роспотребнадзор Россиянинг турли регионларида мавжуд кўршапалакларда коронавирусни аниқлаш бўйича тадқиқот бошлаган эди. Ушбу лойиҳа вируслар ва эпидемик хатарлар тарқалиши эҳтимолий йўлларини баҳолашга ёрдам бериши керак.

"Россияда яшовчи кўршапалакларда аллақандай (айнан қандай турдаги, ҳозирча номаълум) коронавируслар бор. Айнан қандайлиги - тадқиқотда аниқланади. Шунингдек, тадқиқот "шу баҳонада топилган" бир қатор бошқа вируслар геномлари кетма-кетлигини аниқлаш имконини берди", - деди Сперанская.

Кўршапалак, фитна ёки патоген: коронавирус келиб чиқиши ҳақида олимлар фикри

Мутахассиснинг қайд этишича, кўршапалаклар, масалан, тулки ва типратикон сингари бошқа ёввойи жониворларга қараганда хавфлироқ эмас. Чунки бу ёввойи ҳайвонлар ҳам инсон учун хавфли бўлган вируслар ташувчилари бўлиши мумкин. Инсон кўршапалакларни қўли билан тегинмасликка ҳаракат қилса, уларнинг инига суқилмаса, улар яшайдиган жойларни хонавайрон қилмаса, шунинг ўзи етарли, дея тушунтиради Сперанская.

Кўршапалаклар устидан тадқиқотлар ҳали якунлангани йўқ, у икки йилча давом этади, деб таъкидлади мутахассис.