Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Корея президентининг таклифига биноан Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда

Президент иштирокида Хитой ва Кореяга экспорт масаласи муҳокама қилинди

Иштирок этиш таклифи Корея президенти Мун Чже Ин томонидан билдирилган. Тадбир кун тартибидан коронавирус пандемияси оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш ва халқаро шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Таъкидланишича, давлат раҳбари ўз нутқида минтақавий сиёсатнинг энг долзарб масалалари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига тўхталиб ўтади.

Форум ишида Ўзбекистон ва Жанубий Корея етакчилари билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Мўғулистон президентлари ва бошқалар иштирок этади.