Фарғонада тилла тақинчоқларни ўғирлаган аёллар жиноий уюшмаси қўлга олинди

Кундуз куни уч аёл бировнинг хонадонига кириб, 56 миллион 100 минг сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетишган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Учкўприк туманида хонадондан 56,1 миллион сўмлик тилла-тақинчоқларни ўғирлаган аёллар аниқланди, деб хабар беради Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Фолбинга ишонган тошкентлик қиз ҳам йигитсиз, ҳам тилла тақинчоқсиз қолди

Хабарда айтилишича, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги қишлоқларнинг бирида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 17 октябрь куни кундузи номаълум шахс уйига кириб, ётоқхонасидаги жавондан қиймати 56 миллион 100 минг сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми "б,г" банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Ш., Ҳ.Н., ва М.М. исмли аёллар содир этганлиги аниқланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади