Европанинг пандемия давридаги ҳаёти

Sputnik

Сўнгги кунларда Европада коронавирус тез суръатларда тарқалмоқда. Вазият унинг ҳам ғарбий, ҳам шарқий қисмида ёмонлашмоқда. Франция эса касалланиш сони бўйича дунёда бешинчи ўринга чиқди. Унинг ортидан Испания жойлашган. Европа мамлакатлари ҳукумати янада қатъийроқ чоралар кўришга мажбур бўлмоқда.

Чехия, Словения, Швейцария, Италия коментдатлик соати жорий этди.

Францияда 30 октябрдан 1 декабрга қадар такрорий умуммиллий карантин эълон қилинди. Германияда ҳам 2 ноябрдан карантин чекловлари қайта жорий этилади.

Коронавирус пандемияси шароитда Европадаги ҳаёт  Sputnik фотожамланмасида.

1 / 14
Бухарестнинг эски қисмидаги ресторан мижозлари ва кўча мусиқачиси. Руминия.
2 / 14
Бухарест кўчалари бўйлаб супермен либосини кийган эркак скутерда ҳаракатланмоқда. Руминия.
3 / 14
Барселонадаги Рамбла кўчасида ниқоб таққан йўловчилар. Испания.
4 / 14
Римдаги бўш ресторан олдидаги ҳолат. Италия.
5 / 14
Белград марказидаги кўчаларда ниқоб таққан йўловчилар. Сербия.

6 / 14
Лондонда Олд-Комптон стритнинг ўтиш қисмидаги ниқоб таққан официантлар хизмат кўрсатмоқда. Буюк Британия.
7 / 14
Берлиндаги "Орол музейи" ҳудудида очиқ осмон остида рақсга тушаётган кишилар. Германия.
8 / 14
Франкфуртда бўш барда ўтирган эркак. Германия.
9 / 14
Москвадаги "Стрелка" баридаги бармен.
10 / 14
Амстердамдаги деярли ҳувуллаган "қизил чироқлар маҳалласидаги" ижтимоий масофага риоя қилиш зарурлигини ёзилган юрак.
11 / 14
Истанбулдаги ресторанлар. Туркия.
12 / 14
Прагадаги майдон бўйлаб кетаётган аёл. Чехия.
13 / 14
Римдаги бўш барда ўтирган эркак. Италия.
14 / 14
Коментданлик соати киргунга қадар Париж ресторанларидан биридаги жуфтлик.