Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар 66 мингдан ошди

Тун давомида 93 кишида вирус аниқланиб, бир киши вафот этди. Энг кўп Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида аниқлаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 93 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 66 037 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

БССТ коронавирус пандемияси сабабли мактаблар ёпилиши самарасига баҳо берди

Янги касалланганларнинг 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 8 нафари Андижон вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Самарқанд вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 12 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Фарғона вилоятида, 34 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 557 кишини ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 63 165 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ҳозирда мамлакатда 2 315 нафар бемор даволанмоқда.