"Ўзавтосаноат" трансформация қилинади - президент фармони

Корхоналарни трансформация қилиш жараёнлари билан биргаликда, улар фаолият юритадиган соҳада бозор муносабатлари тамойилларига тўлиқ ўтиш, рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони билан трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати тасдиқланди.

“Ўзавтосаноат” 32 та дилерлик корхонасидаги ўз улушини сотади

Рўйхатдан «Навоий кон-металлургия комбинати", "Ўзбекнефтгаз", "Ўзтрансгаз", "Ҳудудгазтаъминот", "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари", "Ўзбекгидроэнерго", "Ўзкимёсаноат", "Ўзбекистон почтаси", "Ўзбектелеком", "Ўздонмаҳсулот", "Ўзавтосаноат", "Тошшаҳартрансхизмат", "Ўзбекистон темир йўллари", Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва бошқа корхоналар ўрин олган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат активлариини бошқариш агентлиги 2020 йил 1 декабрга қадар рақобат муҳитига таъсир қиладиган имтиёз ва преференсияларни хатловдан ўтказиб, уларни бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини Ўзбекистон Президенти администрациясига киритади.

Корхоналарни трансформация қилиш жараёнлари билан биргаликда, улар фаолият юритадиган соҳада бозор муносабатлари тамойилларига тўлиқ ўтиш, рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.