Қорақалпоғистонга осмондан номаълум темир жисм тушди

Мўйноқда осмондан думалоқ темир шаклидаги номаълум жисм келиб тушди. Бу космик чиқинди ёки спутник бўлаги бўлиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳри яқинидаги Қипчоқдарё аҳоли пункти яқинига осмондан номаълум жисм тушди, деб хабар қилди Qaraqalpaqstan телеканали. 

Маълум бўлишича, дастлаб одамлар 3-4та портлаш овозини эшитган, кейин ёрқин чизиқни кўришган. Темир шар ерга катта тезликда келиб тушган ва узоқ вақт давомида ундан иссиқ ҳаво чиқиб турган. Думалоқ темир шаклидаги шарнинг икки томонида узунчоқ чиқиб турган бўлаги бор. Бир томони пачоқланган.  

Хабарда айтилишига кўра, бунай шарлар 2014 йил Қозоғистон, Перу, Бразилия ва бошқа давлатлар ҳудудларида ҳам тушган. Масалан Перуда тушган шарнинг диаметри 1 метр, оғирлиги 40 кг бўлган. 

Қорақалпоғистонга осмондан номаълум темир жисм тушди