Қирғизистонда бешта партия бирлашиб ҳукуматга талабларни илгари сурди

Темирбек Асанбековнинг таъкидига кўра, ҳукумат мулоқот қилиши лозим, акс ҳолда, янги сиёсий блок "қонун ҳимояси учун" митингга чиқади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Қирғизистонда "Умут" жамоат-сиёсий ҳаракати ташкил қилинди. Унинг таркибидан: "Мекен интимаги", "Ислоҳот", "Бүтүн Қирғизистон", "Замондош", "Социал-демократлар" партиялари, "Қирғизистон ёшлари" сиёсий ташкилоти, "Калыс" ҳаракати ва ёшлар ҳаракати раҳбари Чингиз Макешов ўрин олди. Бу ҳақда "Мекен интимаги" етакчиси Темирбек Асанбеков хабар берган.

Жапаров Қирғизистон президенти сайловларида номзодини илгари суради

Янги ҳаракат "ҳукуматнинг алоҳида сиёсий гуруҳлар ва шахслар томонидан узурпация қилиниши тенденциялари" юзасидан ташвиш билдиришган.

Sputnik Қирғизистон нашрининг ёзишича, партиялар резолюция қабул қилиб, президент в.б. Садир Жапаров ва Жогорку Кенеш депутатларига қуйидаги талабларни илгари суришган:

2020 йилнинг 20 декабрига қадар парламент сайловлари ҳаққоний ва эркин ўтишини таъминлаш;

Президент в.б Садир Жапаровга — сайловда иштирок этиш учун гаров пасайтирилиши, сайловда иштирок этиш бўйича чекловлар ҳамда №2 рақамли форма ўзгаришини назарда тутувчи "ҚР президенти сайловлари ва ҚР Жогорку Кенеш депутатлари сайловлари тўғрисида Конституциявий қонунларга ўзгартишлар киритиш";

Қирғизистон президенти в.б. ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уриниш иши бўйича оқланди

2020 йил 4 октябрда сайловолди даври ва сайлов куни ҳаракат қилган Бош прокуратура, ИИВ ва ГНКБ раҳбарларини қонунбузарликларнинг олдини олишда огоҳлантириш сингари чораларни қўлламаганлиги, ҳаракатсизлиги ҳамда сотилиш ва маъмурий ресурслардан фойдаланиш сингари қонунбузарлик ҳолатлари учун жавобгарликка тортиш;

ҚР МСҚ амалдорларига нисбатан ноқонуний босим ва таҳдидларни тўхтатиш;

Жогорку Кенеш конституцияда белгиланган беш йиллик муддат ўтганлиги боис тарқатилиши лозим;

МСҚ 4 октябрдаги сайловларда иштирок этган партияларга сайлов гаровини қайтариши керак;

Ҳукумат мулоқотга бориши лозим, акс ҳолда янги сиёсий блок "қонун ҳимояси" учун митингга чиқиши мумкин, деб таъкидлаган Асанбеков.