ТДЮУнинг хориждаги илк факультети Тожикистонда очилди

Битирувчи талабалар Тошкент давлат юридик университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети дипломларини қўлга киритади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Тошкент давлат юридик университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ўртасида қўшма факультетни ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хорижда Ўзбекистон ОТМнинг илк филиали очилади

Қўшма факультетда нафақат Тожикистон, балки бошқа хорижий мамлакатларнинг фуқаролари ҳам ўқиши мумкин. Ўқиш халқаро стандартларга мувофиқ инглиз ва рус тилларида олиб борилади.

Факультетда кадрлар тайёрлаш “бакалавриат” босқичида “3+1” ва “магистратура” мутахассисликларида “1+1” икки томонлама диплом дастур доирасида амалга оширилади ва битирувчи талабалар ТДЮУ ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети дипломларини қўлга киритади.

Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети Хўжанд шаҳрида жойлашган бўлиб, 6 та факультет, 3 та ўқув корпуси ва 11 та ўқув лабораторияларини ўз ичига олади. Университетда 388 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан, 148 нафар фан номзоди ва доктори фаолият юритади.