Дунёда COVID-19га чалиниш ҳолатлари бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

БССТ маълумотларига кўра, 19 октябрдан 25 октябргача бўлган даврда дунёда 2 884 604 та коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари қайд этилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Сўнгги ҳафтада ер юзида рекорд даражада 2,8 миллионта COVID-19га чалиниш ҳолатлари қайд этилди, деб хабар бермоқда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

БССТ коронавирус пандемияси сабабли мактаблар ёпилиши самарасига баҳо берди

БССТ маълумотларига кўра, 19 октябрдан 25 октябргача бўлган даврда дунёда 2 884 604 та коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Шу билан бирга, COVID-19ни юқтирган 39 712 нафар бемор вафот этган. Инфекция билан беморланиш бўйича тасдиқланган ҳолатлар сони ундан олдинги ҳафта (12-18 октябр) билан солиштирганда 16 фоизга, ўлим ҳолати 8 фоизга ортган.

БССТга мувофиқ, ўтган ҳафтада касалланиш ҳолатлари энг кўп қайд этилиши Европада (1 335 914 ҳолат), Шимолий ва Жанубий Америкада (884 318)  кузатилган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда инфекцияланиш ҳолатлари 43 миллионга етган, 1,1 миллиондан зиёд бемор вафот этган.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 66 мингдан ортди. Шу билан бирга касалларнинг 96%и тузалишга муваффақ бўлган.