ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Франция президенти Эммануэль Макронни “эътиқодга маломат ёғдиришни бас қилишга” чақирди ва уни одамларни терроризмга Франция ҳукуматининг ҳозирги хатти-ҳаракати ва шахсан мамлакат президенти ундаётгани ҳақида огоҳлантирди.
Қодировнинг таъкидлашича, Макрон пайғамбарга чизилган ҳажвий расмлар диндорлар томонидан қанчалик оғир қабул қилинишини билмайди. У ўзининг хатти-ҳаракатлари билан оловни ўчирмаяпти, аксинча уни аланга олдирмоқда.
Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, Макрон ва Европа мамлакатларининг бошқа етакчилари “дин”, “маданият”, “ахлоқ” каби тушунчаларга ҳурмат билан муносабатда бўлмас экан, уларнинг давлатларида муносиб келажак ва тартиб бўлмайди. Динга бўлган таҳқирли муносабат, унинг устидан кулишни улар сўз эркинлиги деб ҳисоблашади, бироқ ўзлари бошқа кишилар қадриятларига чанг солишади.
“Ҳозирча кеч эмас экан, эътиқодга маломат ёғдириш ва иғволарни бас қил, Макрон. Бўлмаса тарихга аҳмоқона қарорларни қабул қилган президент сифатида кирасан. Сенинг ҳажвий расмларни чоп қилиш ҳақидаги абсурд позициянингни нафақат бутун дунё мусулмонлари, балки соғлом фикрли ҳар қандай бошқа дин вакиллари ҳам қораламоқда”, - дея ёзган Қодиров ўзининг телеграм каналида.
У эътиқод устидан кулиш Париж яқинидаги ўқитувчининг аянчли тақдирига сабаб бўлган деб ҳисоблайди.
“Нима ҳам дердим, Макрон, агар сен уни террорчи деб атасанг, унда сен юз карра ёмонсан, ахир сен терроризмга мажбурлаяпсан, одамларни унга ундамоқдасан, танлов қолдирмаяпсан, ёшлар миясида экстремистик ғоялар экишга шароит яратмоқдасан. Сен қўрқмасдан ўзингни мамлакатингда терроризмнинг лидери ва илҳомлантирувчиси деб айтишинг мумкин”, - дея сўзларига якун ясаган у.
Аввалроқ Макрон Францияда сепаратизмга қарши кураш борасида катта нутқ билан чиқиш қилди ва республика қадриятларини мустаҳкамлашга қаратилган қонунчилик лойиҳаси 9 декабрда тақдим этилишини айтган эди.
Париж мусулмон давлатларидан француз товарлари бойкотини тўхтатишни талаб қилди
Макрон Франция мусулмонлар кенгаши билан биргаликда, мамлакатда "маърифатли исломни" қуришга ёрдам берадиган ташкилотни яратиш зарурияти ғоясини илгари сурди. Бундай ҳаракатларга Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларни намойиш қилган ва кейинчалик бу ҳаракати учун ўлдирилган ўқитувчи ҳодисаси сабаб бўлган эди.
Charlie Hebdo карикатуралари учун қасос: Парижда ўқитувчи бошидан жудо қилинди
Хусусан, Макрон Франция бунга ўхшаш ҳажвий суратларни чоп этишни давом эттиришини тасдиқлаган эди.