ТДТУ ҳудудида замонавий ўқув-амалий комплекси барпо этилади

Режалаштирилаётган мажмуа ҳам шу ҳудуддаги ТДТУ, ЎзМУ ҳамда Турин политехника университетидаги жами 36 минг талаба, 2 мингдан зиёд профессор-ўқитувчилар учун шундай марказ бўлиши кўзда тутилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Лойиҳалардан бири Тошкент давлат техника университети ҳудудида замонавий ўқув-амалий комплекси барпо этишга қаратилган.

Мирзиёев аҳоли зич ҳудудларда қуриладиган 5 қаватли арзон уйлар лойиҳасини маъқуллади

Режалаштирилаётган мажмуа ҳам шу ҳудуддаги Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Турин политехника университетидаги жами 36 минг талаба, 2 мингдан зиёд профессор-ўқитувчилар учун шундай марказ бўлиши кўзда тутилмоқда. Бу ерда бир пайтда 500 та стартап резидентлари, 120 та ишлаб чиқариш корхонасини жойлаштириш мумкин бўлади.

Шунингдек, давлат раҳбари Нукус шаҳрининг истиқболдаги замонавий марказини барпо этиш лойиҳаси билан танишди. 

Президент ушбу лойиҳалар билан танишиб, уларни такомиллаштириш бўйича қатор кўрсатмалар берди.