ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Хитой ЕОИИ билан савдони кенгайтиришга тайёр, деб хабар қилди ХХР тижорат вазири ўринбосари Ван Шоувэнь.
У "Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Хитойнинг "Бир камар, бир йўл" ташаббусига бағишланган видеофорумда чиқиш қилди.
Вазир ўринбосари чиқишидан форум Telegram-канали иқтибос келтирган.
"Хитой Иттифоқ мамлакатлари билан ишлашга, иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга, ХХР улкан бозорга эгалигини ҳисобга олган ҳолда иккиёқлама савдони кенгайтиришга тайёр. Шунингдек, ўзаро инвестицияларни ошириш, бизнес муҳитни фаол яхшилаш, ишлаб-чиқариш, қурилиш, инфратузилма, хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳим", - деган Шоувень.
Унинг фикрича, бу Хитой - Европа камари ролини кучайтиради. Хитой - Европа темирйўл камари институционал механизмлари киритилишини муҳокама қилиш, бир-бирларининг истагини ҳисобга олган ҳолда бозорлар очиқлигини кенгайтириш лозим.
Хитой Евроосий минтақасининг гуллаб-яшнаши ва энг яхши келажаги учун, қолаверса барча чақириқларни енгиб ўтиш мақсадида Иттифоқнинг барча мамлакатлари билан ишлашга тайёр.