ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” маъсулияти чекланган жамиятлари шу кунларда оммавий равишда ходимларини ишдан бўшатишни бошлади. Бу ҳақда "Ангрен шакар" МЧЖ матбуот хизмати хабар қилди.
ЎзА хабарига кўра, айни пайтгача 130 нафардан зиёд ходим ишдан бўшатилган. “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” заводлари йил охирига қадар деярли барча ишчиларни ишдан бўшатишни мўлжаллаган.
Шакар бозорига қийин бўлди: МДҲ коронавирус инқирозини қандай енгмоқда
Маълум қилинишича, ҳозирда иккита заводда жами 2000 нафардан зиёд ишчи ходимнинг даромадсиз қолиш хавфи туғилмоқда.
Шакар очиқ савдога чиқарилди - Монополияга қарши курашиш қўмитаси