Ҳабиб Гэтжи ота-онасининг кўз ўнгида унга озор беришни истамади - Кормье

UFC собиқ чемпиони Даниель Кормье Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи жанги юзасидан изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Ҳабиб жанг тактикасини ўзгартирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ярим оғир ва оғир вазн тоифаларида UFC собиқ чемпиони Даниель Кормье Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи жанги юзасидан изоҳ берди.

Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжи билан жангда ғалаба қозонди

Унинг сўзларига кўра, Ҳабиб жанг давомида ўз тактикасини ўзгартирди.

"Ҳабиб отасининг севимли оғриқли усул -"армбар"дан фойдаланмоқчи эди. Аммо кейинчалик у Гэтжи ота-онасининг кўз ўнгида унга озор бермасликка қарор қилди. Ҳабиб "учбурчак "дан фойдаланиб, Жастинни “ухлатиб қўйди", - дейди собиқ жангчи.

UFC 254 мусобақасида Ҳабиб Нурмагомедов иккинчи раундда Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жангдан сўнг россиялик чемпион ММАдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Спортчи 29 та жангда ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.