Ўзгидромет об-ҳаво кескин совиши ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисмидан Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзгидромет об-ҳаво кескин совиши ҳақида огоҳлантирди.

27 октябрда республиканинг шимолий туманларига, 28-29 октябрда бутун Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисми (Москва вилояти)дан Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда.

27-28 октябрда Ўзбекистон бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги  17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

28-29 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3° даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2° совуқ бўлади, кундузи 10-13°  даража илиқ бўлади.