Изолятор ўзгарди: Атамбаев очлик эълон қилди

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев МХДҚ изоляторидан пойтахтдаги 1-тергов изоляторига олиб ўтилгани сабабли очлик эълон қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳибсхонасидан пойтахтдаги 1-тергов изоляторига кўчирилиши муносабати билан очлик эълон қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев РИА Новостига маълум қилди.

Жапаров Қирғизистон президенти сайловларида номзодини илгари суради
"У СИЗО-1га ўтказилди. Шу муносабат билан у очлик эълон қилди", - деди адвокат.

МХДҚ СИЗО - Қирғизистон махсус хизматлари биносидаги тергов изолятори ҳисобланди. Одатда коррупцияда гумон қилган юқори лавозимли мансабдор шахслар, жамоат ва миллий хавфсизликка таҳдид солувчи шахслар, Давлат қўмитаси ходимлари томонидан ушланган - террорчилар, экстремистлар, чет эллик ёлланма жиноятчилар жойлаштирилади.

СИЗО-1 - Бишкек марказидаги тергов ҳибсхонаси бўлиб, у ерда пойтахт ва Чуй вилоятида жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахслар сақланади.

6 октябрга ўтар кечаси тартибсизликлар шароитида собиқ президент тарафдорлари томонидан Миллий хавфсизлик идораси қамоқхонасидан озод қилинганди. Бироқ, 10 октябрь куни у яна махсус хизмат ходимлари томонидан қўлга олинди.