ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Яқин ҳафталар ичида Марказий Осиё минтақасида COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолати кўпайиши кутилмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг Тожикистондаги вакили Бахтигул Карриева маълум қилди.
“Яқин ҳафталар ичида Марказий Осиё минтақасида COVID-19 билан янги касалланиш ҳолатлари ва ўлим сони ошишини тахмин қиляпмиз”, - деди Карриева. Унинг сўзларидан Sputnik Тожикистон иқтибос келтирган.
ЖССТ вакили агар одамлар мунтазам равишда мулоқотда бўлишса ва касаллик катта ёшдагилар гуруҳига ўтса, вазият кескин ёмонлашиши мумкинлигини таъкидлади.
“Ишончли эпидемиологик моделлар ёрдамида олинган прогнозлар оптимизмни уйғотмайди. Бу моделларга кўра, чекловларнинг давомли юмшатилиши 2021 йил январига келиб суткалик ўлим кўрсатгичи апрелга қараганда 4-5 марта юқори бўлиши мумкинлигига олиб келиши мумкин”, -дея тушунтирди мутахассис.
ЖССТ вакили энг оддий чоралар (масалан, ниқоб тақиш) 2021 йил февралига келиб 200 мингдан зиёд инсонлар ҳаётини қутқариб қолиши мумкинлигини қўшимча қилди.
COVID-19 дан ҳимояланишдаги “энг хавфли предмет” айтилди
У қатъий чекловлар коронавирус пандемиясига қарши курашда янада самаралироқ эканини қайд эди.
Одамлар тўпланишининг олдини олиш, ижтимоий масофага риоя қилиш, қўлларни тоза тутиш, вирус юқтириб олишда гумон қилинганлар, юқтириб олганларни яккалаш ва улар билан мулоқот қилганларни карантинга олиш кундалик одатга айланиши зарур, дея хулоса қилди Карриева.