“Ота-онангизнинг ёнида бўлинг”: жангдан сўнг Ҳабиб нималар деди

Ҳабиб Нурмагомедов UFC тарихида ўз номини зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қолдирди. У мағлубият нималигини билмаган спортчилардан бири сифатида бўлиб қолади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. 25 октябрь, якшанбага ўтар кечаси россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозонди ва енгил вазнда UFC чемпионлик камарини учинчи марта ҳимоя қилди.

Нурмагомедов 2018 йил 7 апрелида америкалик Эл Яквинтани мағлуб этиб, UFC чемпионлик камарига эга чиққан эди. У унвонни ирландиялик Конор Макгрегор (2018 йил 6 октябрь) ва америкалик Дастин Порьега (2019 йил 7 сентябрь) қарши жангларда ҳимоя қила олди.

Ҳабиб Жастин Гэтжига қарши кечган жангдан сўнг қуйидаги сўзларни айтди.

“Бугун UFCʼдаги сўнгги жангим эди. UFC менга Жастин борасида қўнғироқ қилганда, мен онам билан гаплашдим, у отамсиз жанг қилишимни истамади, лекин мен унга бу сўнгги жангим бўлишини ваъда бердим. Агар сўз берган бўлсам, уни охиригача тутишим даркор.

UFCʼдан хоҳлаганим – бу сешанба куни вазн тоифасидан қатъи назар жангчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллаш. Мен бунга лойиқман, 29 та жангда ҳеч бир мағлубиятсиз ғалаба қозондим.

Мен тоғли қишлоқдан бўлган оддий йигитман. Акам менга Google мен сайёрадаги энг кўп муҳокама қилинаётган киши эканлигимни айтаётгани айтди. Мен ишонмадим. Мен шунчаки отам билан биргаликда чемпион бўлишни истагандим. Буларнинг ҳаммаси мана бундай бўлиб кетиши ҳаёлимда йўқ эди. Агарда ота-онангиз бўлса, уларнинг ёнида бўлинг. Менда уларнинг бири қолди – бу онам. Мен унга кўпроқ вақт ажратишни хоҳлайман”, – деди енгилмас жангчи Нурмагомедов.

Ўз фаолиятини якунланган Ҳабиб ёш авлодга жанг сирларини ўргатиш учун мураббийликда ўзини синаб кўришини маълум қилган.