Миллий рейтингда кучли учликка кирган ОТМларга академик ва молиявий мустақиллик берилади

Миллий рейтингида сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистондаги Миллий рейтингнинг кучли учлигига кирган олий таълим муассасаларига академик ва молиявий мустақиллик берилади. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Мактаб битирувчиларининг 6 йиллик баҳолари ОТМга киришда инобатга олинади

Унинг сўзларига кўра, олий таълим муассасаларининг миллий рейтингида сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилади.

Академик ва молиявий мустақилликни белгилашда эса халқаро таъриф ва стандартларга асосланилади, яъни мустақиллик мезонлари Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилиниши белгиланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг миллий рейтингини эълон қилганган эди. Унга кўра,  гуманитар ва иқтисодий соҳада Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети етакчи ўринларни эгаллаган.