Мактаб битирувчиларининг 6 йиллик баҳолари ОТМга киришда инобатга олинади

Халқ таълими вазири Ўзбекистонда мактаб битирувчиларининг 6 йиллик баҳолари ОТМга кириш имтиҳонида инобатга олинишини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистонда мактаб битирувчиларининг 6 йиллик баҳолари ОТМга кириш имтиҳонида инобатга олинади. Бу ҳақда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Ўқитувчиларнинг ойлик маоши 10 миллионгача оширилади - Шерматов

Шерматовнинг таъкидлашича, бу президент топшириғи ва фармон лойиҳасида ўз аксини топади.

“Ўқувчи мактабда 11 йил ўқияпти, лекин тақдири бир кунда ҳал бўляпти. Балки, ўша куни касал бўлгандир, балки яхши ухламагандир. Шу боис Президентимиз бу бўйича топшириқ берганлар, ўқувчиларнинг мактабда олган баҳолари, яъни охирги олти йиллик натижалари инобатга олинади”, — вазир.

Қайд этилишича, 7-синф битирувчиларини профессионал ташхислаш орқали касбий мойиллиги аниқланади. Умумтаълим мактаби ўқувчилари учун кичик мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли курслар ташкил қилинади, мактаб битирувчилари шуғулланиши мумкин бўлган касб ва лавозимлар белгиланади.