БМТ 75 йиллиги: эски муаммолар, янги чақириқлар ва глобал ечимлар - Медведев

РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев БМТнинг 75 йиллигига бағишланган мақоласи эълон қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Бугун, 24 октябрь куни дунёдаги энг нуфузли ташкилот – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 75 йиллик юбилейини нишонламоқда.

Ўзбекистон тарихда илк бор БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлди

РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев БМТнинг 75 йиллигига бағишланган мақоласи эълон қилинди.

Унда келтирилган асосий фикрлар:

- "Инсониятнинг энг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш мақсадида БМТ Хавфсизлик Кенгашида Россия таклиф қилган "ядро бешлиги" давлатларининг юзма-юз саммити бўлиб ўтади деб умид қиламиз";

- «Нафақат мавжуд қуролларнинг қисқаришини таъминлаш, балки янги таҳдидлар хавфини минималлаштириш ҳам зарур. Шу нуқтаи назардан, Россия Европада ва бошқа ҳудудларда янги ракета тизимларини жойлаштиришга мораторий эълон қилди. Биз ғарбий шерикларимизнинг жавоб қадамларига умид қиламиз";

- "Шунингдек, барча космик державаларнинг фазони милитаризациялашни ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги қонуний мажбурий битимини тузилишини қўллаб-қувватлаймиз";

- "Афсуски, тинчликни сақлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қарамай, биз ҳали ҳам бир томонлама тажовузкор ҳаракатлар, хусусан, АҚШ ва унинг НАТО блокига кирувчи уларнинг иттифоқчилари томонидан суверен давлатларнинг ички ишларига аралашиш бўйича қўпол уринишларнинг гувоҳи бўляпмиз";

- “Глобал ахборот маконида хавфсизликни таъминлаш принципиал аҳамиятга эга. Халқаро киберхавфсизлик архитектураси нафақат замонавий талабларга жавоб бериши, балки технологик тараққиёт истиқболларини ҳам ҳисобга олиши зарур”;

- “COVID-19 эпидемияси фақат сиёсий эркинликлар ўз-ўзидан инсонлар ҳаётини сақлаб қололмаслигини аниқ кўрсатиб берди. Бунинг учун тиббий ёрдам ва ижтимоий муҳофаза қилишнинг самарали ва қулай тизими, санитария хавфсизлигини таъминлаш бўйича умумдавлат дастурлар, ҳукумат давлат органларининг барча даражаларида ҳаракатларни ниҳоятда мувофиқлаштириш талаб этади".