Ўзбекистонда коронавирус: 23 октябрь асосий хабарлари

Сутка давомида 206 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 724 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Шотут сиркаси коронавирусни даволашда ёрдам берадими?

Бир сутка давомида 206 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 724 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 80 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 223 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 61 957 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Айни пайтда 2 225 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 542 киши пандемия қурбони бўлди.

Ўзбекистонда коронавирус: 22 октябрь асосий хабарлари

Такроран юқтириб олиш

Ўзбекистонда COVID-19ни такроран юқтириб олиш ҳолатлари мавжуд, деб маълум қилди ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева.

“COVID-19 – бу янги инфекция. Организмда бу вирусга қарши антитанача ишлаб чиқарилади. Аммо антитаначалар қанчалик чидамли, қайта зарарланиш мумкинми ва бу ҳолат қанча муддат давомида юз бериши аниқ эмас. Ҳозирги кунда бу муаммо ўрганилиб борилмоқда.

Бугунги кунда республикамизда коронавирус билан қайта зарарланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Биз қайта зарарланиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлигига илмий томонлама амин бўлишимиз лозим”, – деди штаб аъзоси.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 41,9 миллиондан ошди, 1,1 миллион ортиқ киши вафот этди, 31,2 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (8,7 млн), Ҳиндистонда (7,8 млн), Бразилияда (5,3 млн).