Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига қассобчилик учун жўнатилиши мумкин

Ҳаж мавсумида Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонига қассобчилик ишларига жалб қилиш масалалари муҳокама этилган. Номзодларга қўйиладиган талаблар, иш шароитлари ва бошқа ташкилий масалалар бўйича фикр алмашилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига қассобчилик учун жўнатилиши мумкин.

Андижондан 4500 нафар фуқаро Россияга ишга юборилади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан хабар беришларича, агентлик, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ва Ислом тараққиёт банки вакиллари иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтган.

Учрашувда Ҳаж мавсумида Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонига қассобчилик ишларига жалб қилиш масалалари муҳокама этилган. Номзодларга қўйиладиган талаблар, иш шароитлари ва бошқа ташкилий масалалар бўйича фикр алмашилган.

Яқин вақт ичида фуқароларни Саудия Арабистонида қассобчилик билан шуғулланишга жалб қилиш бўйича Ўзбекистондаги мавжуд имкониятлар ўрганилади. Номзодларнинг шариат асосида Ҳаж мавсумида қурбонлик учун ҳайвонни сўйиш тажрибаси, араб ёки инглиз тилини билиш даражаси эътиборга олинади, фуқароларни бу соҳага тайёрлаш имкониятлари ўрганилади.