Бош прокуратура: 16 ёшли қизнинг номусига тегган хонанда қонун олдида жавоб беради

Жорий йилнинг июнь ойларида машҳур санъаткорнинг самарқандлик вояга етмаган қизнинг номусига текканлиги бўйича хабар тарқалди. Каттақўрғон тумани ИИБ эса мазкур ҳолатда жиноят аломатлари бўлмаган, деб ишни босди-босди қилишга уринган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Республика бош прокуратураси ахборот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Каттақўрғон тумани ИИБ Тергов бўлимининг жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарори бекор қилиниб, иш қўшимча ўрганиш учун қайтарилган. Ҳозирда терговни Самарқанд вилоят ИИБ Тергов бошқармаси олиб бормоқда.

Қизининг номусига бир неча марта теккан тожикистонлик отага умрбод қамоқ жазоси тайинланди

Аслида воқеа қандай содир бўлган?

Маълум қилинишича, зўрланганлиги айтилаётган қиз Самарқанддаги лицейларнинг бирида таҳсил олади. У ўзи билан бирга ўқийдиган каттақўрғонлик дугонасидан эстрада хонандаси Ж.У.ни шахсан таниши, унинг ўзларига яқин ҳудудда туғилгани ва оилавий базмларга келиб туриши ҳақида эшитган. Хонанданинг ижодига бефарқ бўлмаганлиги сабабли, Ш. у билан яқиндан танишишга қизиқиб қолган ва дугонаси Д. ёрдамида у билан конференалоқа телефон орқали суҳбатлашган.

Хонанда қизни машинасига миндириб, бошқа бир ҳовлига олиб борган... 

Конферренц алоқа орқали танишиб олишгач, хонанда қизни Каттақўрғонга таклиф қилган. Суҳбатнинг эртасига қиз аввал дугонаси билан гаплашиб олиб, дугонаси уни туманда кутиб туришга, сўнг биргаликда опасиникига боришларига келишишган. Аммо хонанда қизларни кўча бошида оқ “Ласетти” машинасига миндириб, бошқа ҳовлига олиб борган. У ерда уй эгасидан ташқари янна икки киши бўлган. Хонанда Ш.га коньякка ўхшаш ичимлик қуйиб бериб, ичишга мажбурлаган. Қиз ичимликни ичгач, хонанда уни “Сизда гапим бор” дея бошқа хонага олиб ўтган, “дугонаси қиз бола эмаслигини айтгани” ҳақида шаъма қилиб, қизга тегажоқлик қилган. Қиз бокира эканлигини айтиб, қаршилик кўрсатсада, хонанда куч ишлатиб, унинг номусига тегган...

Комадаги аёл туғди: АҚШда тиббий ходим номусга тегиш айби билан ҳибсга олинди

"Шотирлар"и қизга пичоқ ўқталишиб, уни ўлдиришлари билан қўрқитишган...

Жинсий ва руҳий зўравонликка учраган Ш. бўлиб ўтган воқеадан сўнг шокка тушиб додлаган, қоронғида кўчага чиқиб кетган. Хонанданинг шериклари эса уни тутиб олиб, машинага ўтқизишган, уни қабристон олдига олиб бориб, пичоқ ўқталишган. Қизнинг қўрқув ҳолатидалигини ўзгача қабул қилган “шотирлар” уни яна ўша ҳовлига қайтариб олиб келишган. Хонанда Ш.га «Сен қиз бола чиқмадинг», дея у билан яна бир марта жинсий алоқада бўлган. Бирор  соатлардан сўнг эса қизлар Ш.нинг дугонаси уйига ташлаб кетилган...

Қилғиликни қилиб, уйланишдан бош тортмоқда!

Қизнинг ҳолатидан хабар топган яқинлари аввалига андиша қилишган ва бир оз вақтдан сўнг хонанданинг уйига бориб, бўлиб ўтган воқеа ҳақида унинг оила аъзоларига маълум қилишган, ими-жимида оила қуриб хонанданинг Ш.га уйланишини сўрашган. Аввалига қизнинг ўзини айблаган хонанданинг оила аъзолари, сўнг “Ж.У.нинг бетайинлиги, у билан қизлари бахтли бўлолмаслиги”ни айтишган ва уйланиш таклифини рад этишган...

Рим папаси жинсий алоқани "илоҳий лаззат", дея атади

Суриштирув органи жиноятни яширишдан қандай манфаатдор эди?

15 июнь куни ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман ИИБга мурожаат қилингач, бу бўйича суриштирув ўтказишга киришилган. Аммо бир оздан сўнг Самарқанд вилоят ИИБ томонидан “ҳолат юзасидан Ж.У.  ва шерикларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги, шу сабабли ЖПКнинг 36-моддаси, 83-моддаси 2-бандини қўллаб, тўпланган ҳужжатлар юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш” ҳақида қарор қабул қилинган.

Номаълум сабабларга кўра дастлабки ИИБ текшируви шу тарзда асоссиз тугатилгач, прокуратура аралашиб, иш хужжатлари қўшимча текширишга  юборилган. Шундан сўнг ИИБ томонидан ўтказилган қўшимча текширув ишлари якуни асосида жиноят иши қўзғатилган.

“Вазиятни прокуратура назоратга олгач, Каттақўрғон туманига бориб, ҳодиса содир бўлган уй ИИБ вакиллари ҳамроҳлигида ўрганилди. 10 октябрь куни жиноят иши қўзғатилди. Шундан сўнг терговга чақиришди. Терговга Ж.У. ҳам чақирилганди, аммо ўша воқеа содир бўлган кунда хонанданинг ёнида турган икки шериги келди, холос. Истардикки, бу сафар тергов бир томонлама бўлиб қолмайди, холислик таъминланади”, – дейди қизнинг отаси.