ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда товламачиликда гумонланувчи қиз қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, октябрь ойи бошида ички ишлар органларига 18 ёшли Д.О. мурожаат қилиб, ундан 300 долларни товламачилик қилиб олмоқчи бўлган 20 ёшли У.А.га нисбатан чора кўришни сўраган. Фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган.
19 октябрь куни соат 18.00 да У. пул олиш вақтида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 165 моддаси (“Товламачилик”) билан жиноий иш қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.