Тожикистонда Россия ҳарбий госпитали ветеранларни қабул қила бошлади

Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий госпитали шифокорлари барча Иккинчи жаҳон уруши ветеранларини ва фронт ортида хизмат кўрсатган фуқароларни кўрикдан ўтказишни бошлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Тожикистонда жойлашган Россия ҳарбий госпитали шифокорлари Иккинчи жаҳон уруши ветеранларини қабул қила бошлади, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон Марказий ҳарбий округ қўмондонлигига асосан.  

Тожикистонда жойлашган Россия 451 ҳарбий госпитал ходимлари Иккинчи жаҳон уруши ветеранларини ҳамда фронт ортида хизмат кўрсатган шахсларни, интернационал-жангчиларни  қабул қила бошлади, - дейилган хабарда.

Барча кекса фуқароларни уйларидан госпиталгача махсус транспортда олиб текширувлардан ўтказиб керакли муолажалар кўрсатилмоқда.

Ветеранларга кардиолог, хирург, отоларинголог, эндокринолог, невролог ва рентгенолог шифокорлар  хизмат кўрсатмоқда. У ерда ички органларни тўлиқ текширудан ўтказиш мумкин. Ҳарбий госпитал барча керакли замонавий тиббий техника билан жиҳозланган: УЗИ, электрокардиограмма, компьютер томографияси ва  рентгенография аппаратлари.Керак бўлганда беморларга стационар ва амбулатор даволаш хизматлари таклиф қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 451-ҳарбий госпитал шифокорларидан иборат мобил гуруҳлар ветеранларни турар жойларида кўрикдан ўтказиб келаётган эди.