Россияда меҳнат мигрантларига пенсия тўланади

Россияда Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан келган меҳнат мигрантларига мамлакатда тўпланган стаж учун пенсия тўланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Россияда Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан келган меҳнат мигрантларига мамлакатда тўпланган стаж учун пенсия тўланади.

Полетаев: Россия ҳали узоқ вақт мигрантларга муҳтож бўлади

Давлат Думаси 21 октябр куни бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бу ҳақда тегишли келишувни ратификация қилиш тўғрисида қонун лойиҳасини кўриб чиқишни режалаштирган.

Бир неча йилдан бери ЕООИга аъзо бўлган давлатлар меҳнат мигрантларини пенсия билан таъминлаш бўйича тегишли иш олиб борилмоқда.

2019 йил 20 декабрда Санкт-Петербургда ЕОИИ давлатлари раҳбарлари томонидан келишув имзоланган ва Россия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларус ўртасида пенсия таъминоти масалаларини тартибга солади.

Ҳужжатга кўра, пенсия стажи қайси ҳудудда тўпланган бўлса шу давлат томонидан тайинланади ва тўланади.

Келишувнинг асосий мақсади – ЕОИИга аъзо давлатлари ишчиларининг пенсия ҳуқуқларини, иш билан таъминланган давлат фуқаролари билан бир хил шартларда ва тартибда шакллантириш.

Пенсияни олиш учун яшаш жойидаги пенсия идораларига ёки мазкур шахс ишлайдиган мамлакатнинг тегишли муассаларига мурожаат қилиши зарур. Агар ҳужжатлар Россияда тақдим этилса, улар Россия қонунчилигида белгиланган тартибда тақдим этилиши керак.