AstraZeneca вакцинаси синовларида қатнашган кўнгилли вафот этди

Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Бразилия соғлиқни назорат қилиш бўйича миллий агентлиги - Anvisa - Британия AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университетининг коронавирусга қарши вакцинаси синовларида иштирок этган Бразилия фуқароси вафот этганлиги ҳақида хабар берди.

Коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси синовлари тўхтатилди

Назорат органи баёноти G1 порталида эълон қилинган.

Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

AstraZeneca G1га вакцинани синовдан ўтказган кўнгилли ўлими бўйича расмий позицияга эга эмаслиги ва ушбу маълумотга изоҳ бермаслигини маълум қилган.

Anvisa маълумотига кўра, вакциналар синови хавфсизлигини баҳолаш бўйича халқаро қўмита ушбу ҳодиса бўйича ўтказилган тергов ишларидан айрим маълумотларни тақдим этган ва синовларни давом эттириш таклифини илгари сурган.

COVID-19га қарши кураш ўрнига Россия вакцинасига қарши кураш кетмоқда

Бразилия ОАВлари "халқаро суриштирув билан боғлиқ манбаларга таяниб" хабар беришларича, COVID-19 асоратларидан вафот этган кўнгилли плацебо олган.

Ушбу ҳолатга Оксфордда изоҳ беришди. Хусусан, университет расмий вакили вакцина хавфсизлигини, унинг синовлари давом эттирилишини маълум қилган.

"Ушбу масала Бразилияда синчковлик билан ўрганилгач, клиник синовлар хавфсизлиги борасида ташвиш юзага келмади. Бразилия регулятори хулосаларига қўшимча равишда ўтказилган мустақил суриштирув ишлари синовларни давом эттиришни тавсия этди", - дейилади баёнотда.